Жамиятнинг уйғоқ юраги

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасида, унинг ҳудудий бўлимларида иш ҳар қачонгиданда қизғин, фаоллашган. Буни Уюшма ташаббуси билан ташкил этилаётган турли тадбирлар, учрашув ва ижодий кечалар, анжуманлар ҳамда қатор хайрли лойиҳалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мақсад — матбуот ва ОАВлари фаолияти юртимизда янада ривож топиб, элимиз юрагидан жой олсин, жамиятда очиқлик ва шаффофлик сиёсатини устувор деб билаётган Президентимизга журналистлар камарбаста бўлсин.

Энг муҳими, журналистикамиз жамият виждонига, уйғоқ юрагига айланмоғи керак. Шу боис, “Hurriyat”да Уюшманинг ҳудудий бўлимлари фаолиятига оид, вилоятларда яшаб ижод қилаётган журналистлар ижодидан ҳам ҳикоя қилувчи саҳифалар бериб боришни мақсад қилдик.

Газетамизнинг бугунги сонидаги 4-саҳифа — сирдарёлик журналистлар фаолиятига оид бўлди. Ўйлаймизки, саҳифа материаллари Сиз азиз ўқувчиларимизни бефарқ қолдирмайди.

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

four × 3 =