Янгиланаётган Боботоғ

Хабар сарлавҳасини ўқишингиз билан   миллион ёшдан ортиқ   тоғ ҳам янгиланарканми, деб ўйлашингиз тайин.   Бугун Учинчи Ренессанс   насимини нафақат мамлакатимиз пойтахти, вилоятлар   марказларида, балки энг   чекка ҳудудларда ҳам кўришингиз мумкин. Айтайлик, Узун   туманининг Боботоғ массиви вилоят марказидан 265 километр   узоқликда жойлашган. Бу ердаги   туб аҳолининг маданий   турмуш даражаси тўрт- беш   йил илгари анчайин   оғир эди. Бу тоғли   массивда 16 мингдан ортиқ   аҳоли истиқомат қилишини   айтсак, масала янада   ойдинлашади.

Ҳар бир янгилик,   ўзгаришнинг ўз вақти-соати бўларкан. Боботоғ қиш­лоғидаги   шароит обдон ўрганиб   чиқилиб, жорий йилнинг 17   февралида Президентимизнинг “2021-2023 йилларда   Сурхондарё   вилояти Узун тумани   Боботоғ   ҳудудини   ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.   Хўш, ўтган қисқа   вақт оралиғида   қарор   ижроси бўйича қандай   ўзгаришлар   бўлди?   “Боботоғ” ва   “Янги ҳаёт” маҳаллаларида барча қулайликларга эга, замонавий   жиҳозланган 120 ўринли   2 та янги мактабгача таълим муассасаси қурилиб фойдаланишга топширилди.   Келгуси йилда эса   “Оқмасчит” ҳамда   “Толтўғай”   маҳаллаларида яна 2 та ҳар бири 150   ўринли бўлган болалар   боғчаси қурилиб, жажжи фарзандларимизни ўз   бағрига олади.

Ҳудудда 9 та   умумтаълим мактаби бўлиб,   шундан тўрттасида 210   ўринли, 36-мактаб болалари учун шаҳардагидан   қолишмайдиган уч қаватли 320   ўринли қўшимча ўқув   биноси ва замонавий   спорт зали   ўқувчилар   ихтиёрига топширилган. Шунингдек, 46-мактаб   жа­моаси ҳам янгидан   бунёд этилган қўшимча ўқув   биноси ва спорт зали   учун Юртбошимиздан беҳад   миннатдор. Дарвоқе, Боботоғ аҳолисининг   оғирини енгил қилиш мақсадида суюлтирилган газ   етказиб бериш шохобчаси   қурилганлиги ҳам айни муддао   бўлди.

Массивда яшаб хизмат қилаётган чегара қўшинлари ҳарбийлари оилалари учун 72 хонадонга мўлжалланган 3 та кўп қаватли уйнинг   қурилиш ишлари ҳам жадал суръатларда   олиб борилмоқда. Бу ердаги бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини ўз кўзлари билан кўриб, яқиндан танишган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва жамоатчилик вакилларига келгусидаги режалар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Бундай кенг кўламдаги вазифани ўн ойда   бажариш мутасадди ходимлар, мутахассислар ва қурувчилардан катта матонат ва шижоат талаб қилишини айтмасак ҳам бўлади. Бир сўз билан айтганда, қадим Боботоғ қишлоғи мутлақо янгича кўриниш ва шукуҳли тароват касб этмоқда.

Сафар ОМОН,

         “Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nine + eight =