Ўзбек журналистлари “Каспий медиафоруми”да

Жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Астрахан шаҳрида ўтказилаётган “Каспий медиафоруми”да ўнга яқин мамлакатларнинг журналистлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, медиа вакиллари иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ОАВ вакиллари хориж мамлакатларига малака ошириш, стажировка ўташ ва нуфузли медиа тадбирларда иштирок этиш учун юборилиши белгиланган эди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан 2023-2024 йилларда 60 нафарга яқин   журналист ва таҳририят ходимлари чет давлатларга тажриба алмашиш учун жўнатилиши, хорижлик малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Бу йил саккизинчи маротаба ўтказилаётган “Каспий медиафоруми”да мамлакатимиздан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолари — Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси мухбири Дилшод Жўраев, “Халқ сўзи” газетаси мухбири Аҳмадали Шерназаров, “Дунё” АА мухбири Жобир Хўжақулов ҳамда Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси директори Баҳриддин Мингбоев, телеоператори Илҳомжон Абдураз­зоқов, “nuz.uz” интернет нашри мухбири Мақсад Джангиров қатнашмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси

Ахборот хизмати

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one + 15 =