Жадид боболаримиз сўзи

Истибдод даврида биз мусулмон ёшларнинг кеча-кундуз мактаб-мактаб дея бақирдиқларимизни кўз олдимизға келтирсак, энди ўшал вақтда имтилган амалимизни кўз олдимизда кўрармиз. Иш шундоғ экан, энди ҳам танбаллик этсак, бутун масъулият келажак тарихда бизим устимизда бўлур.

Абдулла ҚОДИРИЙ

 

 

 

 

 

Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур.

Абдулла АВЛОНИЙ

 

 

 

 

 

 

 

Бизнинг ёшлар албатта бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат — бу ватаний ишдир.

Исҳоқхон ИБРАТ

 

 

 

 

 

Ҳозир ер юзидаги одамларға қараганда, аксар мусулмон тоифаси илму фан, давлат ва ҳукумат тўғрисиға кейин қолиб, илмлик мусулмонларға қараганда биз туркистонийлар замонидан бехабар қолибмиз. Масалан, Хитой ва Ҳиндистон мамлакат ва одамлари тўғрисиндаги билгумиз бутун бекор ва беаслдур. Аксар дунё ишлари тўғрисиға ҳам бизларни билишимиз хатодур, яъни дунёдан хабаримиз йўқдур.

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

 

 

 

 

Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси!

Қайғурма! Эски давлатинг, эски салтанатинг, эски йигитларинг, эски арслонларинг ҳаммаси бор, ҳеч бири йўқолмамишдир.

Абдурауф ФИТРАТ

 

 

 

 

 

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир!

Абдулҳамид ЧЎЛПОН

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

four + seven =