Ўзбекистон узумига Нью-Йоркда талаб ортмоқда

Ўзбекистонда етиштирилган узумнинг биринчи партияси АҚШга экспорт қилинди.

 Нью-Йоркдаги “Uzbek-American Trade House” ва Тошкент шаҳридаги “GardenCells”  масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган янги экспорт шартномасига асосан  1,7  минг тонна янги узум маҳсулоти  ҳаво транспорти орқали Нью-Йорк шаҳрига етказилди.

АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари санитар назорати бошқармаси (FDA) талабларига мувофиқ қадоқланган узум Американинг “NetCost” озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Нью-Йорк штатидаги савдо нуқталарига тарқатилди.

Ўзбекистон узумига маҳаллий аҳоли томонидан юқори қизиқиш билдирилмоқда. Шу  боис янги партияга буюртма берилди ва ҳар ҳафта 3-4 тонна миқдорида узум экспорт қилишга келишиб олинди.

“Дунё” АА,

Вашингтон шаҳри.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

11 + 8 =