Боқий мисралар

Заҳириддин Муҳаммад БОБУР

ЭЙ, КЎНГУЛ…

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,

Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.

 

Гар замонни нафъй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,

Кўрмадим ҳаргиз, нетойин, бу замондин яхшилиғ.

 

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,

Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

 

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиғ асру кўп,

Эмди кўз тутмоқ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ.

 

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ

Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ.

 

Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

1 × one =