Дўст ёди

Халқимизда “Йўқолган пичоқнинг сопи олтин” деган гап бор. Пичоқ-ку, кундалик эҳтиёжларимизда ишлатиладиган жонсиз бир буюм. Унинг ўрнини бошқаси билан тўлдириш имкони бор. Агар яқин дўстингиздан айрилсангиз-чи? Афсуски, унинг ўрнини бошқаси билан тўлдириш имкони бўлмас экан. Айниқса, у жон каби яқин, самимий, садоқатли, яхши-ёмон кунларингизда ёнингизда елкадош бўлиб турадиган бағри кенг инсон бўлса…

Узоқ йиллик қадрдонимиз, самимий дўст Арслон (Абдувосит Обидов) ҳам дўстлари учун жонини фидо қилишга тайёр инсонлар сирасига кирарди. Давраларни гуллатадиган, таниш-нотанишга ҳам қўлидан келган ёрдамини аямайдиган, яхши-ёмон кунларда қамишдан бел боғлаб дўстлари ёнида камарбаста бўладиган ҳақиқий дўст-қадрдон эди.

Оилапарвар, невараларининг севимли бобоси — Абдувосит Обидов Павел Беньков номидаги рассомчилик билим юрти (ҳозирги Павел Беньков номидаги республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби)ни битирган мусаввир, “Ўзбектелефильм” студиясида режиссёр ассистенти сифатида меҳнат қилган санъатсевар фидойи инсон сифатида ҳам ардоқли киши эди. Зеро, санъатга ошуфта қалбнинг бағри кенг бўлади. Кўнглида одамларга эзгулик улашиш, уларнинг дарди билан яшаш хислатлари мавж уриши бежиз эмас.

Абдувосит Обидов “Қисмат”, “Силсила”, “Ҳикмат чироғи”, “Эрка ўғил” ва бошқа бир қанча бадиий фильм ва сериалларда яратган қатор образлари билан ҳам ёдимизда қолди.

Инсоннинг танаси Ер юзидан йўқликка сингиб кетиши мумкин, аммо унинг ёди, қилган яхши амаллари қалбимизда бир умр яшаб, сиймоси кўз олдимизда мангуга муҳрланиб қолади. Ҳаётда яшашдан мақсад ҳам, умр мазмуни ҳам ана шундан иборат эмасми?!

Ғайрат РАҲМАТУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон Журналистлар

уюшмаси аъзоси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

five × two =