Маъмуриятчи ижодкор бўла оладими?
Маъмуриятчи буйруқ беради, эски замонда стол уриб, бақир-чақир қилар эди!
Ҳозир-чи? Хонага кирганнинг қўлидаги қоғозига ишора қилиб: “Ташлаб кетинг, кўриб қўяман”, дейди.
Эртасига қоғозни қайтариб, “тузатиб келинг”, деб баъзи жойларини чизиб беради!
Ходим ҳеч нарса тушунмайди…
Ижодкор ижод боғига кириб сайр қилади: ўй-фикрлари — мақолами, шеърми, памфлет, эссеми, бирор асарининг бўлагини ёзиб, роҳат, қониқишдан енгил тортади.
Ғоядан хулоса: яхши данак чақилса, мағзи ширин чиқади. Баъзан данаги аччиқлари ҳам учраб туради. Улардан — маъмуриятчидан ҳеч қачон ижодкор чиқмайди!
Яна қайдам, бугун қатъий бир нарса дейиш ҳам қийин…
Яшин ХЎЖАЕВ