“Ватан учун яшайлик!”

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб энг яхши насрий, шеърий ва бадиий-публицистик асарларнинг анъанавий “Ватан учун яшайлик!” республика танловини эълон қилади.

Танловга 2024 йилнинг 10 августидан 2025 йилнинг 10 августига қадар республикамиздаги вақтли матбуот ва адабий нашрларда эълон қилинган ёки китоб ҳолида чоп этилган бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги асарлар тақдим этилиши мумкин. Уларда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган, халқимизнинг миллий манфаатларини таъминлашга қаратилган ички ва ташқи сиёсат борасидаги туб ўзгаришлар, инсон қадри олий мезон бўлган янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида қўлга киритилган зафарлар, мард ва матонатли халқимизнинг фидокорона меҳнати, ақл-заковати ва бунёдкорлик салоҳияти, буюк аждодларимизнинг бой илмий ва маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, Ватанимизнинг миллий истиқлоли, халқимиз озодлиги учун курашиб, шу йўлда жон фидо этган, мустабид тузум даврида сиёсий қатағон қурбони бўлган ота-боболаримизнинг ибратли ҳаёти, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти тарғиботи каби эзгу ғоялар ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар билан тараннум этилиши лозим.

Танлов иштирокчилари ўз ижодий ишларини (паспорт ёки ID-карта нусхаси, манзил ва боғланиш телефон рақамларини илова қилган ҳолда) Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига юборишлари керак.

Юборилган ижодий ишлар 2025 йилнинг 15 августига қадар қабул қилинади ҳамда танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги байрами арафасида диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот олиш учун телефон:

(71) 231-83-67.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

19 + 16 =