“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари

 

I. “Босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Бутаев Шойим Примкулович — “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бўлим мудири. Мамлакат мустақиллиги ғоя­ларини тарғиб этувчи ҳамда тарихий-маърифий мавзудаги мақолалари учун;

2-ўрин

Қўшшаева Иқбол Абдураззоқовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали катта муҳаррири. Инсон руҳияти, адабий-бадиий жараёнлар ва кино санъати таҳлилига бағишланган материаллари учун;

3-ўрин

Байтураева Гулжамал Оринбасаровна — “Нурлы жол” газетасининг бўлим мухбири. Миллатлараро тотувлик ва ижтимоий мавзудаги мақолалари учун.

II. “Телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Мамбетшерипова Назира Абдиганиевна — “Ўзбекистон 24” телеканали муҳаррири. Янги Ўзбекистоннинг янги имкониятлари, соҳа ва тармоқлардаги ўзгаришлар самараси, хусусан, экологик барқарорликни таъминлаш, таълим, тиббиёт, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар меваси, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг оддий одамлар ҳаётида, ҳудудлар қиёфасида қандай акс этаётганига оид долзарб мавзудаги репортажлари учун;

2-ўрин

Холматов Парда Инатович — Жиззах вилоят телерадио­компанияси муҳаррири. Халқимиз руҳияти ва онгу шуурида рўй бераётган янгиланишлар, “Инсон-жамият-давлат” деган янгича ёндашув, халқчил тамойилнинг ҳаётий ифодаси акс этган туркум эшиттиришлари, олис ҳудудлардаги обод манзиллар ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар самарасига бағиш­ланган радиомаҳсулотлари учун;

3-ўрин

Пирбоев Умед Мурод ўғли — “Ренессанс” телеканали мухбири. Ёшларни миллий истиқлол ғоясига садоқат, она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, онгу шуурида дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга бағишланган туркум таҳлилий репортажлари учун.

III. “Интернет-журналистикаси” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Жонибеков Зиёдулло Тоштемирович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Президент “POOL” маркази бош­лиғи. Интернет тармоғида эълон қилинган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий мавзудаги таҳлилий материаллари учун;

2-ўрин

Хайруллаева Феруза Нурмат қизи — “Oyina.uz” портали муҳаррири, Ижтимоий-иқтисодий, таҳлилий материаллари учун;

3-ўрин

Аскаров Дилшодбек Қобилович — “Водий-1” интернет нашри бош муҳаррири. Сайтларда эълон қилинган маданий-маърифий мавзудаги материаллари учун.

IV. “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Ҳазраткулов Маматкул — “Гулистон” ва “Театр” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррир ўринбосари. “Китоб ичра сен борсан” китоби учун;

2-ўрин

“Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти — “2022 нигоҳ” китоби учун (Бош муҳаррир Ҳусан Эрматов);

3-ўрин

Қиёмов Маъмуржон Умирзоқович — “Маърифат” ва “Учитель Узбекистана” газеталари бўлим мудири. “Эзгуликка ундовчи сабоқлар” китоби учун.

V. “Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Азимов Абдумажит Абдуллаевич — “Қиём палласи”, “Мангу йўловчи” ҳамда “Ўзбекларим” китоблари учун;

2-ўрин

Курамбаева Гуландам Каримбаевна — “Ўзбек ва қорақалпоқ адабий алоқалари” китоби учун;

3-ўрин

Қўшмақов Маҳамматали — “Қадамингга гуллар очилсин” публицистик тўплами учун.

VI. “Тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Касимов Махсуджон — Бугунги замондош қаҳрамонларни акс эттирган тасвирий санъат асарлари учун;

2-ўрин

Қосимов Хуршидбек Ҳасан ўғли — Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, бунёдкорлик ишлари мавзусини дизайн ишларида акс эттиргани учун;

3-ўрин

Мейликов Улуғбек Исмаилович — “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” туркум фотосуратлари учун.

VII. “Кино санъати асарлари” номинацияси бўйича:

1-ўрин

Бектурдиев Акбар Эгамбердиевич — “Ўзбек қизи” номли тўлиқ метражли бадиий фильмидаги муаллифлик ва режиссёрлик иши учун;

2-ўрин

Каримов Рустам — “Mepoc” ҳамда тиббиёт соҳасидаги шарафли ва машаққатли касбига умрини бахшида қилган фидойи шифокор образини маҳорат билан ижро этгани учун, “Доктор Абдуллаев” номли тўлиқ метражли бадиий фильмларидаги актёрлик ижроси учун;

3-ўрин

Нарзуллаев Нурулло Файзуллаевич — “Халқ юраги” туркумидаги “Мақсуд Шайхзода” ҳамда қаҳрамон ички кечинмаларини очиб бера олганлиги ва ўзига xoc режиссураси орқали “Матонат мактаби” рукни остидаги “Моҳигулнинг пок нияти” номли ҳужжатли фильмлардаги режиссёрлик иши учун.

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 × four =