Қарор қонуний, лекин адолатли эмас

Пойтахт ҳокимлиги дўкон ва дорихоналардаги ном ёзилган пешлавҳаларни “ноқонуний ташқи реклама” деб баҳолаб, уларни олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Тадбиркорларнинг айтишича, талаб ҳатто “мини маркет”, “дорихона”, “гўшт дўкони” каби умумий ёзувларга ҳам қўлланмоқда.

Бизнес-омбудсман расмийси Жамшид Ҳасанов:

“Қарор қонуний, лекин адолатли эмас. Масалан, ‘дорихона’ сўзи бренд ёки товар номи эмас. Бироқ, агар ёзув 1 м2 дан катта бўлса, реклама сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳукуматнинг 104-сонли қарорида кўрсатилган. Биз қарорга ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқяпмиз”.

Яъни, ҳозирги тартибга кўра оддий пешлавҳалар ҳам реклама сифатида ҳисобланиб, тадбиркорлардан тўлов талаб қилинмоқда.

Манба: platformauzb

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 × 5 =