Алдаган кўраверади…

Ёлғон билан бошланган иш ростдан битмайди.
* * *
Алдаган кўраверади, алданган билаверади.
* * *
Ёлғонни ямламай ютадиганлар бир кун келиб, бир чимдим ҳақиқатга тиқилиб ўладилар.
* * *
Ширин ёлғонга ўрганган қулоқлар ростни нафақат аччиқ, балки душман деб билишади.
* * *
Жавоби қийин савол: ўнта одамдан тўққизтаси алдаб турса, ўнинчисига ишониш мумкинми?
Шуҳрат РЎЗИЕВ,
журналист.