1000 дона китоб совға қилинди

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимизга бағишланган маънавий-маърифий учрашув кўтаринки руҳда ўтди. “Ёшлар маркази”да ташкил этилган ушбу тадбирда туман маҳаллалари, нуронийлар, хотин-қизлар, таълим, ёшлар ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Салим Ашур, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, истеъдодли адиб Нурилла Чори, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бекназар Эрназаров ва бошқалар юртимизда Президентимиз раҳнамолигида адабиёт, китобхонлик, маънавият ва маърифат соҳаларини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ислоҳот ва янгиланишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳаза юритдилар. Сўз олган фахрийлар, “Маҳалла еттилиги” вакиллари юртимизда инсон қадрини юксалтиришга, ёш авлодни Ватан ва халқимизга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилаётган эътибор учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирдилар.

Анжуман якунида Бўзатов тумани “Ёшлар маркази” кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашр этилган 1000 дона энг сара бадиий китоблар совға қилинди. Ушбу китоблар бўзатовлик китоб мухлислари томонидан севиб мутолаа қилинишига шубҳа йўқ.

Муҳаммадсодиқ ТЎРАЕВ.

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

4 + twenty =