Ватанимга бағишлов

Саждагоҳим ўзинг, саодатим сан,

Қалбимга жо бўлган жаннатсимон тан.

Ҳар қарич тупроғинг кўзга тўтиё,

Кўксимда чарақлар муқаддас Ватан!

 

Неча аср кутган озодлик тонги,

Ҳурлик шамолидан диллар яйради.

Мустақиллик берган шараф ва қадр,

Элимнинг бошига тож бўлиб қўнди.

 

Тўмарис қаҳридан титраган жаҳон,

Широқнинг жасорат изи ўчмаган.

Спитамин, Темур, Жалолиддиндан

Мерос бу ғурурни ҳеч ким енгмаган.

 

Сарҳадда сергакдир шердил ўғлонлар,

Кўзида Ватаннинг тинчлиги, ори.

Кўкрагин қалқондек тутган мардларнинг

Юракда жўш урар аждодлар қони.

 

Одимларинг дадил, порлоқдир эртанг,

Янги Ўзбекистон — навқирон бўстон!

Илм-у шижоатда ёшлар сафи кенг,

Шаънинг юксакларга етгай бегумон.

 

Бошим узра парвоз этсин ҳумо қуш,

Осмонинг мудом бўлсин мусаффо.

Сен борсан — ҳаёт бор, яшамоқ сурур,

Эй она диёрим, юртим бебаҳо!

ХАЙРЛИ КЕЧ

(Эркин Воҳидовнинг шу номли шеърига назира шаклида)

 

Юракларга меҳр жо бўлар,

Вужудларда ажиб ҳаяжон.

Хайрли кеч тилайинки мен,

Роббим, сени сақласин омон.

 

“Оддий тилак” деб билма асло,

Бу тақдиринг, бу менинг шарҳим.

Хайрли кеч тиламай қўйсам,

Бир мурдадан қолмайди фарқим.

 

Ширин сўзга эзгу кўнгиллар

Муштоқ бўлиб туради ҳар вақт.

“Хайрли кеч” деган бу калом,

Дилларимиз яйратар албат.

 

Оқшом тушиб юлдуз чиққанда,

Такрорланар бу гўзал дамлар.

Тонгда яна кўришмоқ учун,

Хайрли кеч тилар одамлар.

 

Зинфера Эсанова,

Абдулла Орипов номидаги ижод мактабининг

11-синф ўқувчиси, “Ватан таянчи” отряди аъзоси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

12 + five =