“Eng ulug‘, eng aziz”

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Республика “Тас­вирий ойина” ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган “ENG ULUG‘, ENG AZIZ” анъанавий респуб­лика кўрик-танловини эълон қилди.

Танловга “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган асарлар-материаллар қабул қилинади.

“ENG ULUG‘, ENG AZIZ”

танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

– босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари;

– телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари;

– интернет журналистикаси;

– публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун;

– ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари;

– тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари;

– кино санъати асарлари.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

– муаллиф ҳақида маълумотнома (объективка);

– муаллифнинг паспорти ёки ID-карта нусхаси;

– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2023 йилнинг 1 августидан 2024 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар — асарлар жорий йилнинг 15 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида мукофотланади ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари ҳамда интернет журналис­тикаси бўйича ижодий ишлар “Eng ulug‘, eng aziz” танловига деб кўрсатилган ҳолда Ўзбекис­тон Журналистлар уюшмасининг (99 466-10-25) рақамига очилган (O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi) телеграмига юборилади.

Мурожаат учун телефонлар:

71 244-37-87, 71 244-64-62.

Тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг (97 761-11-71) телеграм рақамига юборилади.

Мурожаат учун телефонлар:

71 244-27-79, 71 244-57-24.

Кино санъати асарлари Ўзбекистон Респуб­ликаси Кинематография агентлигининг ­(90 673-39-40) телеграм рақамига юборилади.

Мурожаат учун телефон:

71-277-81-49.

Эслатма: юқоридаги йўналишларда ҳужжатлар электрон тартибда қабул қилинади.

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига юборилади.

Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони.

Мурожаат учун телефонлар:

71-231-83-49, 71-231-83-67.

Журналистлар томонидан нашр этилган пуб­лицистик жанрдаги китоблар бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекис­тон Журналистлар уюшмасига бир дона китоб тақдим этади.

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.

Мурожаат учун телефон:

71 244-37-87.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 × three =