“Олтин қалам” XVIII миллий мукофоти учун халқаро танлови

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикр­лашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни эълон қилади.

 

 АСОСИЙ МУКОФОТЛАР

 

1 та – Бош миллий мукофот

 

Телевидение йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот

(1-, 2-, 3-ўринлар);

 

Радио йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот

(1-, 2-, 3-ўринлар);

 

 Босма нашрлар йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);

Интернет нашрлари йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар).

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича).

Шунингдек, 12 та рағбатлантирувчи номинация жорий этилади. Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қўшимча эълон берилади.

Танлов ғолиб ва совриндорларига:

Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоб­лашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоб­лашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Танловда ҳар бир иштирокчининг 2023 йил 31 мартдан 2024 йил 31 мартгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади. Агар ижодий жамоа – газета таҳририяти танловда қатнашадиган бўлса, газетанинг 5 тадан 7 тагача сонини, теле ёки радиоканал жамоаси танловда иштирок этадиган бўлса, 5 тадан 7 тагача энг яхши кўрсатув ёки энг яхши эшиттиришнинг электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) илова қилинади.

“2023 йилда чоп этилган публицистик жанр­даги энг яхши китоб учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.

 

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар ҳам илова қилинади:

муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот (объективка);

муаллифнинг паспорт ёки  ID-карта нусхаси, телефон рақами.

Жамоавий иштирок этувчи ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси ва ташкилот раҳбарининг паспорт ёки  ID-карта нусхаси.

 

Танловга ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали, шунинг­дек, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб жорий йилнинг 5 апрелига қадар қабул қилинади.

 

Матбуот йўналиши бўйича ижодий ишлар газета ёки журналда эълон қилинган материалларнинг нусхаси (pdf форматда);

Интернет нашрлари бўйича материалларнинг ҳаволаси (линк, ссылкаси) кўрсатилган ҳолда;

телевидение бўйича видеоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача телеграм форматда (аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

радио йўналиши бўйича аудиоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача, аннота­цияси, қисқача мазмуни баёни билан);

 

Рағбатлантирувчи номинация – фотожурналистика бўйича ижодий ишлар (JPEG, TIFF ва PNG форматда аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан) Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 99-466-10-25 рақамига очилган (O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi) телеграмига юборилиши сўралади.

 

Мурожаат учун телефонлар:

71 244-37-87, 71-244-64-62, 71 244-64-61.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 − 5 =