Янги йил арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи асоссиз оширилишининг олди олинади

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, қўмита томонидан Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқларига (“Korzinka”, “Маkrо”, “Havas”, “Барака”, “Magnum”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит”) етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш ҳамда етказиб берувчиларни нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари — аҳоли истеъмолининг асосий рационини ташкил қиладиган, улар бўйича ички бозорда талаб ва таклифларнинг мавсумий ҳамда бошқа кескин ўзгаришлари кузатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларидир.

Буларга, биринчи навбатда, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти), ўсимлик ва ҳайвон ёғи, шакар, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз ва рўйхати Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари киради.

Бундан аввал Рақобат қўмитаси тадбиркорларни янги йил арафасида чегирмалар ва акциялар ўтказиш қоидаларига риоя қилишлари зарурлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Манба: daryo.uz нашри

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

five + 8 =