“Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор!

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Кузатув кенгашининг 2026 йил 1 июндаги мажлиси қарорига асосан жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2026 йил

29 июнь куни соат 14:00 да масофадан туриб электрон овоз бериш тизими –

www.evote.uz орқали ўтказилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13:00 дан 13:55 гача амалга оширилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2026 йил 23 июнь ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: info@pochta.uz.

 

Йиғилиш кун тартиби:

  1. “Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. “Ўзбекистон почтаси” АЖ саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. 3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ Кузатув кенгашининг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботи тўғрисида.
  4. “Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятининг 2025 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида.
  5. “Ўзбекистон почтаси” АЖ корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари ҳамда Жамият томонидан корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиниши мониторинги натижаларини кўриб чиқиш.
  6. “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан 2024-2025 йиллар якунлари бўйича кўрилган соф фойдани тақсимлаш ва дивиденд тўлаш тўғрисида.
  7. “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бош директори ваколатини узайтириш тўғрисида.
  8. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ва Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ мажбурий ташқи аудитни ўтказиш мақсадида 2026 йил учун аудиторлик компаниясини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
  9. “Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан жорий хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни дастлабки тарзда маъқуллаш тўғрисида.
  10. “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз бериш учун id.gov.uz да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Электрон овоз бериш www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилиши бўйича маълумот ва ҳужжатлар билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош офисида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача ёки www.evote.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин.

 

Маълумот учун телефон:

+998 71 232-00-33

 

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Кузатув кенгаши

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

13 + seven =