Чори халил йўлга тушди

Инсон нима учун яшайди? Бу мангу саволга жавоб бериш учун кўпни кўрган донишманд ёки файласуф бўлиш шартми? Ёзувчи Қулман Очилнинг “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти томонидан чоп этилган “Хатар дарбозаси” романи қаҳрамони Чори Халил каби тиниб-тинчимаган журналист бўлиш кифоя қилар балки? Балки, ўзинг мансуб жамият, Ватанинг ва оиланг олдидаги бурчингни англаб етсанг, жавоб ўз-ўзидан топилар?

“Хатар дарбозаси” инсон тақдири ҳақида. Юрт кезишни, қўшнисидан бошқа ҳеч ким танимайдиган одамлар ҳақида ёзишни хуш кўрадиган Чори Халил бошидан кечирган ғаройиб воқеаларнинг аксариятига ҳаётда роман муаллифи – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қулман Очилнинг ўзи гувоҳ бўлган. Китобхонни ҳайратга солишга уста. Қаҳрамоннинг бошига тушган оғир савдолар, ошиқ кўнгилнинг муҳаббат бобидаги изтироб ва қувончлари ғоят самимий, халқона тилда, жозибали тасвирланган роман зўр мароқ билан ўқилади. Мутолаадан эса, улуғларимиз уқтирганларидек, ким нимани изласа, шуни топади.

Ўқинг, топинг ва завқ олинг: Чори Халил йўлга тушди. Юрт кезишни яхши кўрса, нима қилсин!..

Азизбек САЛИМ

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × five =