Бардош

Бардош — бизга аталган дарсхона. Тақдири азал майдонида синалиб, имтиҳон олди ўтиладиган ҳаёт дарси — Бардош. Текис, нотекис йўлларда гоҳ йўл топиб, гоҳ адашиб қолсак, қийинчиликларга дуч келсак сабр қилишга ундовчи ҳам Бардош.

Бу дарсхонада ҳар биримизга муносиб жой ҳозир, ўрнимиз бор. Биздаги яшашга иштиёқ, эртанги кунга ишонч, яъни бардош орти, умид қалбимизни тарк этмайди.

Ҳар бир “дарс”ни яхши бажарсак, “имтиҳон”дан ўтолсак, бир поғона кўтариламиз. Шунингдек, Бардош ҳам юксалади, умид эса мустаҳкамлана бошлайди.

Ҳаётда қалби тоза, ўзига раво кўрганни, ўзгага ҳам истовчи инсонлар ҳамда барча синовларга бардош бера олганларгина қаддини тик тутиб яшайди. Эзгуликка шукрона, ёмонликка чидам бўлса, ишонч билан олдга яна бир қадам ташлай оламиз. Бардошли инсон нафақат ҳаётда, балки жамиятда ҳам ўз ўрнини топа олади.

Муҳими, жамиятдаги ўз ўрнимизни билиб, уни сақлаб қолиш, доимо олдинга шаҳдам қадамлар билан ҳаракат қилишда гап. Ахир ҳар бир инсон олдинги қаторда бўлишга ҳақли.

Тириклик дунёсида яшар экансан, бу муҳим қоидани унутиб бўлмайди — синовлардан ўтишда сабр ва матонатни жонда асраш ўта муҳим!

Мадина Кенжабоева.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

one × five =