Афғон ёшлари журналистикага қизиқишмоқда

Ўзбекистон ва Афғонистонни азал-азалдан  яқин дўстлик ва қўшничилик ришталари боғлаб туради. Бугунги кунга келиб  икки давлат ўртасида  ҳар жабҳада ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилган. Хусусан, Ўзбекистонда афғон ёшларининг таълим олиши учун барча имконият эшиклари очиб берилди.

Жумладан, Сурхондарё вилоятида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ташкил этилгани ҳам ана шу эзгу мақсадлардан бири эди. Бугунги кунда ушбу марказда ўзбек тили ва адабиёти,  журналистика ва бошқа соҳаларга қизиққан афғон ёшлари таълим олмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими марказда таҳсил олаётган журналистика соҳасига қизиқадиган афғон ёшлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Шу мақсадда уюшма вакиллари Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази  “Сурхондарё қадриятлар бешиги” мавзуида ижодий учрашув ташкил қилинди. Тадбирда марказ директори Ойбек Рўзиев, уюшма вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов, иштирок этиб, ёшларга икки давлат халқларининг бир-бирига ўхшаш қадриятлари ва урф-одатлари ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий соҳаларда алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини айтиб ўтдилар.

Шунингдек, давра суҳбатида марказ талабалари Афғонистонда оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги мавқеи ва бўлғуси журналистларни тайёрлаш борасида ўз фикрларини билдирдилар.

Суҳбат сўнггида марказ талабалари орасида ўз келажагини журналистикада кўраётган ўғил-қизларни вилоят оммавий ахборот воситаларида амалиётда бўлишлари ва улар билан ижодий ҳамкорлик қилишга кўмаклашишга келишилди.

Мастура Ҳамроева,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

4 − four =