Хивада «Рақс сеҳри» халқаро фестивали

Жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Хива шаҳри “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида “Рақс сеҳри” халқаро фестивали ўтказилади.

Фестиваль ўзига хос миллий рақс санъатини дунёга кенг тарғиб қилиш ва арт-туризмни янада ривожлантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиб келинмоқда.

Бу йилги тадбирда 20 дан ортиқ хорижий давлатдан, шунинг­дек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган бадиий рақс жамоалари, санъаткорлар, илм-фан вакиллари ва тадқиқотчилар қатнашади.

Фестиваль доирасида, рақслар ва рақс усталари томонидан турли маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, фольклор гуруҳлари ва ансамбллар чиқишлари, анимацион шоулар, саҳналаштирилган томошалар, қўғирчоқ театрлари томошалари, ҳунармандлар кўргазмалари, миллий таомлар ва миллий либослар кўргазмалари, миллий халқ ўйинлари бўйича мусобақалар, тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси ҳамда «Ўзбекистон рақс санъати тарихи» фотокўргазмаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Алишер Раҳмонов.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

10 − 4 =