Биринчи Президент хотирасига эҳтиром

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ушбу маросим давлат ва жамоатчилигимизнинг Ислом Каримовга ҳурмати ифодаси бўлди.

Бу ерда қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фао­лияти, орзу-истаклари, мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашдаги хизматлари ёдга олинди.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

20 − twelve =