Шарафли касб соҳибаси

Дилбар Абдуллаева ёш авлодга илм-фан сирларини пухта ўргатаётган шарафли касб эгаларидан.

Муаллима Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида география фанидан сабоқ беради. Ёш педагоглар таълим жараёнида илғор педагогик усулларни қўллаш бўйича унинг тажрибасидан унумли фойдаланади.

– Кейинги йилларда таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар самарасида ёшлар замон талаблари асосида пухта билим эгалламоқда, — дейди Халқ таълими аълочиси Дилбар Абдуллаева. — 23 август куни давлатимиз раҳбари раислигида халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ўқитувчиларнинг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳуқуқ ва имтиёзларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бундай юксак эътибор бизни руҳлантириш баробарида янада изланишга ундамоқда.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

12 − three =