Мукофот — 50 000 АҚШ доллари!

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан  Самарқанд шаҳрида “Раҳбар кадрларнинг эстрада санъатини ривожлантиришда, айниқса, ёшлар тарбиясидаги ўрни: муаммо, ечим ва истиқболдаги вазифалар” мавзуи­да илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров эстрада санъати олдида турган айрим муаммолар, уларнинг ечими, хонандаларнинг одоб-ахлоқи, тўйларда ижро этилаётган аксарият қўшиқларнинг миллий менталитетимизга тўғри келмаслиги, хонандаларнинг беўхшов хатти-ҳаракатлари, шов­қин-суроннинг авж олиб кетиши ва бошқа муаммолар, камчиликлар ҳақи­да  сўз юритди.

Жумладан: “Баъзан тўй-ҳашамларга лицензиясиз санъаткорлар ҳам  бориб қолаяпти. Бунинг олдини олиш, улар билан тегишли тартибда шартнома тузишда ижро маҳоратини белгилаш кечиктириб бўл­майдиган вазифалар сирасига киради. Ёш истеъдодларни излаб топиш ҳамда кашф этишда жонли ижронинг аҳамияти, саводхонликни кучайтириш, хонандаларнинг ижодий фао­лия­тида, уларнинг репертуарини асл қўшиқлар билан бойитиш, пишиқ, халқчил ва ғоя­вий-бадиий жиҳатдан мукаммал шеър танлашларини назоратга олиш, уларга яқиндан кўмаклашишни кучайтиришимиз керак”, — деди О.Абдуқаҳҳоров.

Айни пайтда, истеъдодли талабалар ва ёрқин овоз эгалари бўлган ёшлар учун “Ўзбек­концерт” давлат муассасасига тегишли овоз ёзиш студиялари ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари бепул хизмат кўрсатиши йўлга қўйилган. Истеъдодли талаба-ёшларни қўл­лаб-қувватлаш мақсадида ўз фаолиятини қонуний асосда бошлашлари учун бепул лицензиялар тақдим этилаётир.

Шунингдек, анжуманда “Миллий” телеканали билан ҳамкорликда юртимизда илк бор “Asian Top Band” халқаро мусиқий лойи­ҳаси доирасида кастинг ва саралаш босқичлари ўтказилаётгани, мазкур лойиҳада ғолиб бўлганлар фестивалнинг 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлиши маълум қилинди.

Анжуман якунида иштирокчилар мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

“Ўзбекконцерт” давлат

муассасаси матбуот хизмати.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

twelve + 20 =