Мақоладаги далиллар айни ҳақиқат

“Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси Хоразм вилояти филиалида ўтган йиллар давомида содир этилган жиноий ҳолатлар “Hurriyat” газетасининг 2020 йил 26 февраль, №9-, (1173) -сонида чоп этилган “Матбуот тарқатувчи”даги қинғирликлар” сарлавҳали мақолада атрофлича баён этилган. Ушбу мақола шўъба корхона меҳнат жамоаси иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилинди.

Мақолада “Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси филиали собиқ раҳбари фао­лияти давомида маблағларни талон-тарож қилганлиги, корхонага кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги тўғрисида айни ҳақиқат ёритилган.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди томонидан мазкур молиявий қинғирликлар фош этилиб, судланувчилар О.Қурбонов ҳамда М.Нурметоваларга нисбатан қилмишларига яраша жазо тайинланган бўлса-да, бироқ бу ҳолат соҳада узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган корхона ходимлари шаънига доғ туширди.

Шу сабаб, йиғилиш иштирокчилари ўз чиқиш­ларида муҳокамага қўйилган ножўя ҳолатларни кескин қоралади. Жиноят келиб чиқиш са­баблари ва уларни бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги тўғрисида зарур чора-тадбир ишлаб чиқиш таклифини билдиришди.

Хусусан, корхонанинг янги раҳбарияти келгуси иш фао­лиятида даврий нашрларнинг обуначилар қўлига ўз вақтида етказиб бериш мажбуриятини тўла-тўкис бажаради. Мақолада баён этилган ҳолатлар бўйича тегишли хулоса чиқарилиб, ишни тўғри ташкил этиш белгилаб олинди.

Ғ.Шарипов,

Хоразм вилоят

“Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси

директори в.в.б.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

12 − 11 =