Дунёга жар солишга арзигулик тарихий воқеа

Куни кеча Туркиянинг етакчи нашрларидан бўлганЖумҳуриятгазетасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ юксак минбаридан дунё халқларига хитобан улуғ она тилимизда маъруза қилиши ҳақидагиЎзбек тили БМТданомли мақола эълон қилинди. Мен бу мақолани ўқиб, қувончдан кўзларимга ёш келди.

Бундан аввал ҳам кўп бор Ўзбекистон раҳбарининг ўзбек тилидаги нутқларини тинг­лаб, бот-бот қувонч кўз ёшлари билан ўз таассуротларимни изҳор этганман, битиклар ёзганман. Лекин муҳтарам Президентимизнинг она тилимиздаги бу галги маърузаси илк бор бутун дунё халқларига қарата янграйди, буни ойнаи жаҳон, ижтимоий тармоқлар орқали миллиардлаб инсонлар томоша қилади. Бунинг қувончидан, шукуҳидан вужудим чунон титраб, миллий ғурур туйғуси мени севинч дарёсига ғарқ қилмоқда.

300 кунлигимдан бери ғурбатда ғариб бўлиб яшаб келаётган инсон сифатида айтаманки, бу тарихий воқеа дунёга жар солишга арзигулик.

Ватаннинг қадрини ундан олисда юрганлар янада чуқурроқ ҳис қилади. Бугун мана шу муқаддас тупроқларни бизга Ватан қилиб ташлаб кетган ота-боболаримизнинг руҳлари шод бўлмоқда. Жаннатмакон Ўзбекистонда инсон қадр топмоқда, барча эзгу ва хайрли ишлар ўзбек халқининг бахтли яшашига, дунёда азизу мукаррам бўлишига қаратилмоқда. Зотан, ватанпарвар авлодлар аждодлар руҳларини шод қилиш учун уларга лойиқ бўлиш қобилиятини намоён этмоқда.

Шулар қатори, четдан бўлса-да, мен ҳам ота-боболаримизга раҳмат тилаб, юртдошларимизни бугунги ютуқлар, жаннатмонанд Ўзбекистонимиз дунёга бўйлашаётгани билан табриклаб, ғурурланиб суюнмоқдаман. Менинг энг олий мақсадим – халқимизни, Ватанда яшовчи сиз бахтли инсонларни чин кўнгилдан қутлаш, бундан-да баланд марраларни олиш учун камарбаста бўлиш.

Президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг нутқи ўзбек тилида юксак минбарда жаранглайдиган лаҳзаларни хориждаги минглаб ватандошлар қатори камина ҳам интизорлик билан кутмоқдаман.

Худо хоҳласа, Турон заминдаги юртдош­ларим бу сўзларимни самимий дил изҳорларим сифатида қабул қилгайлар. Раҳмат! Оллоҳ рози бўлсин!

Собир Сайҳон,

ёзувчи,

(Туркия)

Манба: uza.uz.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × 2 =