Меҳнат фазилати

Олия ТАИШЕВА,

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика)

3-ўрин соҳиби, “Nuz.uz” мухбири:

“Олтин қалам” XV халқаро миллий мукофотида эътироф этилиш ниҳоятда ёқимли. Бу ҳар бир журналист учун катта шарафдир.

Мен 15 йилдан бери журналис­тика соҳасида ишлайман. Аввал “Красота.уз” аёллар веб-сайтининг муҳаррири эдим. Мана бир неча йилдирки, “Nuz.uz”да ажойиб инсонлар билан бирга ишлаяпман.

Фаолиятимизга келсак, биз имкон қадар нозик ижтимоий масалаларни кўтаришга ҳаракат қиламиз. Масалан, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, адолатсизликлар, мансабдорларнинг ваколатларини суиистеъмол қилиши ва ҳоказо.

“Олтин қалам” танлови асносида кечган ажойиб байрам учун ташкилотчиларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Камтарона меҳнатларимизга билдирилган бу юксак баҳо янада масъулият юклайди.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

four × 2 =