Боғдаги боқибеғамлик

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, партиянинг Тошкент шаҳар ҳамда Олмазор туман ташкилотлари масъуллари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инспекторлар, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлари, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш мақсадида экологик рейд ўтказилди.

Рейд давомида мазкур боғнинг қаровсиз аҳволдалиги бу ердаги аксарият манзарали дарахт ва ўсимликлар ўз вақтида суғорилмагани оқибатида қуриб қолгани, бу жараён бошқа дарахт турларида энди бошланаётгани, янада ачинарлиси яқин йиллар давомида ўз кўрки ва чиройи билан инсонларни ўзига жалб қилган мазкур боғ бугунга келиб, ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган чиқиндихонага айланган.

Боғдаги бундай ҳолатнинг янада ачинарли тус олишига яқинда ушбу ҳудуддаги автомобилларни вақтинча сақлаш майдонида содир бўлган ёнғин ҳам сабаб бўлган.

Экологик рейднинг натижаси бўйича шу ернинг ўзида масъуллар иштирокида баённома расмийлаштирилди.

Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғининг инвесторларга тақсимлаб берилган қисмларида дарахтларнинг қуриб қолиши ва чиқиндилар билан тўлиб бораётгани бўйича расмий огоҳлантириш хати ва қонуний тартибда чора кўрилишини Ўзбекистон Экологик партияси қатъий талаб қилади ва назоратга олади.

Экопартия томонидан шаҳардаги маданият ва истироҳат боғларининг ҳолатини ўрганиш бўйича махсус режа тузилиб, экологик рейдлар бошқа манзилларда ҳам изчил давом эттирилади.

Акбаржон Абдураимов,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши матбуот хизмати раҳбари.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

eight − four =