Янги йилга янгича кайфият

Ҳамма нарса ниятга боғлиқ, деб бежиз айтмайди доно халқимиз. Янги   йилга ҳам саноқли кунлар   қолди. Уни меҳнатда, ижодда қандай кутуб олсангиз, файзу баракаси, шукуҳу таровати   ҳам шунга яраша   бўлса ажаб эмас. Яқинда   Қизириқ туманида “Ўзбекистон   ёшлар форуми — 2021” доирасида   катта байрам тадбири   ўтказилди.

Туманнинг   “Дўстлик” маҳалласида бўлиб   ўтган бу ёшлар   байрами халқимиз миллий маданияти ҳамда миллий қадриятларининг тўла   намойишига айланди, десак муболаға   бўлмайди.   Турли хил   ҳунармандчилик ва халқ амалий   санъатининг бир-биридан жозибали кўргазмалари, тош кўтариш, арқон тортиш,   ошиқ ўйини, “Ҳоким   кубоги” учун бўлиб ўтган   футбол     мусобақаларини бутун туман   аҳли қизиқиб томоша қилишди.

Айниқса ўттиз ёшлилар   ўртасидаги   бахшилар беллашувида   куйланган достон, терма, лапар ва   айтишувларни йиғилганлар жон   қулоғи билан тинглашди.   Қизириқлик ёшлар шу куни   “Яшил макон” тадбири   доирасида минглаб мевали   ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишиб, ўз ватанпарварликларини амалда   кўрсатдилар.

Яхши дам меҳнатга   ҳамдам, дей­дилар. Пойтахтдан келган таниқли хонандалар ва маҳаллий   санъаткорлар ижросидаги гала концерт   кечгача давом этди.   Тадбирларда фаол иштирок   этган ёшлар ва мусобақа   ғолибларига фахрий ёрлиқлар   ҳамда қимматбаҳо совғалар   тантанали равишда   топширилди.

Сафар ОМОН,

“Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nineteen + 19 =