Ҳамма нарса болалар учун

Қаловини топса қор ҳам ёнаркан. Лекин, ана   шу қаловини топиш учун   ярим асрдан кўпроқ   муддат керак бўлганлигини айтсак, ё ишонасиз,   ё ишонмайсиз. Бугун фаолият кўрсатаётган Музработ туман тиббиёт   бирлашмасига қарашли марказий   шифохона   мажмуаси ўтган   асрнинг олтмишинчи йилларида   қурилган. Ундан буён   неча марталаб жорий   ва капитал таъмир   қилинган. Ҳар йили   қанчадан-қанча маблағ сарфланиб,   бўяб-бежалса-да, шифохонанинг бир   қаватли болалар бўлими   мутлақо яроқсиз ҳолга   келиб қолганди. Шу   сабабли бўлим бир   неча бор бошқа   жойларга кўчирилди ҳам.

Ниҳоят, қор ёнадиган   фурсат келган экан, икки   йил олдин “Обод   марказ” давлат дастурига туширилди.  Байрам арафасида “Асадуллаев   Фирдавс” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан уч   қаватлик 30 ўринга   мўлжалланган болалар   бўлими   ва 6 ўринли интенсив палатани   ўз ичига олган шифохона   фойдаланишга топширилди.

— Болалар бўлими биносини   қуриш ва замонавий   тиббий асбоб- ускуналар билан   жиҳозлаш учун 11 миллиард   561 миллион сўм   маблағ сарфланди. Бундан ташқари,   болалар бўлимида сўнгги русумдаги   9 ўринли анестезиология-реанимация асбоб-ускуналари ўрнатилди. Болалар касалликларининг олдини олиш,   беморларни самарали ва аниқ   даволаш учун ташхисловчи   ультратовуш, ЭКГ аппаратлари, лабаратория-диаг­ностика ҳамда   травматология пункти хоналари ҳам   барпо этилди. Бугунгача   бўлимнинг шошилинч тиббий   маркази ҳам мослаштирилган хоналарда фаолият кўрсатиб келарди.   Янги   бино туфайли бу бўлим шифокорлари ва беморлари учун ҳам қўлай шарт-шароит яратилди. Соҳага қаратилган эътибор ва яратилган замонавий   қулайликлар учун Президентимиз ва   ҳукуматимиздан миннатдормиз, — дейди Музработ туман   тиббиёт бирлашмаси бош шифокори   Абдурашид   Ғаниев.

Янги болалар шифохонасининг   очилиш маросимида вилоят, туман ҳокимликлари, жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари, ота-оналар иштирок этиб, бундай эътибор ва қулайлик учун дил изҳорларини айтишди. Шу куни жамоатчилик туман тарихидаги яна бир муҳим во­қеага гувоҳ бўлди. Туманнинг Ҳаким Термизий номли хўжалиги ҳудудида жойлашган пахта заводи массивида бир   марталик шприц ишлаб чиқарувчи мини завод иш бош­лади. Лойиҳа қиймати 48 миллиард 150 миллион сўм бўлган бу саноат корхонасини тумандаги “Алпомиш сер­­вис-инвест” хусусий корхонаси қурувчилари бун­ёд этишган.

Ойига 200 минг   шприц ишлаб чиқаришга мўлжалланган мини завод ишга   тушурилиши   муносабати билан 70   нафар маҳаллий ишчи ва мутахассислар фойдали меҳнат билан   банд бўлди.

— Келгусида фаолиятимизни   янада кенгайтириш ниятидамиз, — деди   янги корхона раҳбари, тадбиркор   Ҳасан Панжиев. — Мақсадимиз респуб­ликамиз ҳамда воҳамиз тиббий саноатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишдир.

Сафар ОМОН,

“Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

6 + 18 =