“Бозорқўм” ва ўринбосари қўлга олинди
Ўтказилган тезкор тадбирда “Халқ банки”нинг Учтепа туман филиали “Фарҳод деҳқон бозори”га хизмат кўрсатувчи кассири ўз хизмат хонасида сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, унинг ёнида кунлик тушумдан инкассация қилинган 8 млн. 300 минг сўм ва инкассация қилинмаган 9 млн. 150 минг сўм пул маблағлари борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, “Элга хизмат” ва “Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари” савдо нуқталаридан маҳаллий тадбиркорни қўрқитиб, 2021 йилнинг октябрь ойи охирларидан 2022 йилнинг февраль ойига қадар ундан ҳар куни 66 минг сўмдан пул маблағи олиб келинган. Шунингдек, тадбиркордан 3 млн. 400 минг сўм тўлов қилишини талаб қилинган.
Тадбир давомида “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ директори ҳамда унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари ҳам ушланиб, директор ўринбосарининг автомашинасида бўлган 24 млн. 967 минг сўм пул маблағи ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.
Манба: platforma.uz