Халқ таълими вазири шундай деди
Бахтиёр Саидов,
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазири:
Умумтаълим мактаблари учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласида миллий қадриятлардан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келиши ман этилмайди.
Ўқувчи-қизларнинг либослари узунлиги борасида ҳам айрим тушунмовчиликлар мавжуд.
Таъкидлаш жоиз, тасдиқланган ўлчамларда энг минимал узунлик белгиланган. Яъни ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.
Манба: Kun.uz