Германияда ўқиган қирқ тўққиз талаба

ХХ асрнинг бошида миллатимиз намояндалари халқимизни замон талабидаги мутахассислар билан таъминлаш мақсадида маҳаллий йигит-қизларни хорижга ўқишга юбориш учун катта ишларни амалга оширдилар. Аммо империянинг қулаши ва унинг ўрнига большевикларнинг келиши бу эзгу ишни тўхтатиб қўймоқчи бўлди. Бироқ   миллатимизнинг жонкуяр намояндалари бунинг иложини топишган. Туркистон ва ёш Бухоро жумҳурияти ҳукумат аъзоларининг ўзаро келишуви билан масала ижобий ҳал этилди.

 

Бухоро Халқ Жумҳурияти ҳукумати 1922-1923 йилларда маҳаллий ёшлардан турли соҳаларда мутахассислар етиштирмоқ учун Туркистон ва Бухоро ҳудудида яшовчи ўзбек, қозоқ, туркман, татар, яҳудий болаларидан иборат бир гуруҳни Германияга ўқишга юборди. Бу тўғрида кўп ёзилди. (Шерали Турдиевнинг “Улар Германияда ўқиган эдилар” китобини эслаш кифоя). Бироқ бу Германияда ўқиган талабаларнинг   номи тўлиқ тикланди дегани эмас. Сабаби ўқишга 70 нафар талаба юборилган. Ҳозирча улардан 63 нафарининг номи аниқланди. Қуйида эълон қилинаётган ҳужжатда 49 талабанинг номи ва ўқиши ҳақида ихчам маълумот берилган. Ҳужжатнинг қимматли томони шундаки, барча тавсифларни бевосита ёш респуб­лика Маориф нозирлигининг Германиядаги Маориф комиссияси раиси Олимжон Идрисий (1880-1957)нинг ўзи 1923 йил 8 ноябрда ёзган ва Берлиндан нозирликка юборган. Ушбу ҳужжатда фаолияти ўрганилмаган талайгина талабаларнинг номини учратамиз. Бундан ташқари, талабаларнинг саломатлиги, иқлимга мослашуви, зеҳнияти, уларни олий таълимга тайёрлаш жараёни ҳақида қимматли маълумотлар берилганки, бу тадқиқотчи учун мўътабар манбадир.

Афсуски, Туркистон талабаларини Германияда ўқиб кучли мутахассис бўлишини хоҳламаган шўро ҳукумати уларни ортга қайтариш учун 1924 йилда САКУ ректори Г.Меерзонни РКП МКнинг махсус топшириғи билан Берлинга сафарбар этади. Меерзоннинг Бухоро Халқ Республикаси Мао­риф нозири Мусо Саиджоновга юборган хати шу жиҳатдан эътиборга молик. Хатни тўлиқ келтирамиз:

“Бухоро республикаси халқ маориф нозири ўрт. Саиджоновга.

Ҳурматли ўртоқ!

Ниҳоят фақат бугунгина мен Москвадан Берлинга жўнаяпман. Мен Тошкентдан 10 июлда чиқиб, Москвага 15 июлда етиб келдим. Бир кундан сўнг сафар учун РКП МКдан керакли ҳужжатларни, шунингдек хорижга чиқиш учун паспортни ҳам тезда олдим, аммо Германиядан виза олиш масаласига келганда бу ерда сансоларлик бошланди. Германияликлар уч ҳафтага яқин паспортни силжитишмади ва фақат Наркоминдел аралашгандан кейингина кеча Германия визасини олишга эришдим. Бугун йўлга тушяпман.

Мен бу ерда ўрт. Файзулла Хўжаев билан учрашдим, у менга бошқа мандат берди. Ваколатли ваколатхона бу ҳақда сизни огоҳлантирган бўлса керак. Мен бу ерда турган пайтимда Наркоминдел Циммермандан иккита хат олдим. У ўз хатида ўқувчилар ҳақида айрим маълумотларни хабар қилиб, таътили тугаган бўлса-да, ҳозирча   яна бир оз муддат Берлинда қолиши мумкинлигини, аммо бунинг учун оз-моз пул кераклигини(100-120 доллар яъни 20 червонецга яқин) айтган.

Бу июлнинг бошида бўлиб, мен ўша вақтда кетишим керак эди, шу боис Наркоминдел мен Берлинга боргунимча у кутиб туришини ва Берлиндаги элчихона уни моддий жиҳатдан қувватлаб туриши ҳақида телеграф қоқилди.

Шундай қилиб, Циммерман(хоним С.А.) Берлинда ўтирибди ва менинг Берлинга боришимни кутмоқда. Етиб боргач, элчихона унга менинг   боришимгача муддатга тўлаган пулни тўлашим керак бўлади.

Уни Берлинда ушлаб тура олмайман. Мен етиб боргач, бир неча кундан кейин қайтиб кетиши мумкин.

Энди сизга қуйидаги характердаги илтимосимни маълум қиламан. Менга РКП МК Ўрта Осиё бюроси томонидан берилган таътил 10 августда тугайди, мен бўлсам 19 июлгача ушланиб қоламан, Средазбюродан таътилни 30 августгача, яъни яна 20 кунга чўзишда ёрдам беришингизни илтимос қиламан. Акс ҳолда менга топширилган вазифани бажара олмайман.

Илтимосномани телеграф орқали юбориб, сафар Бухреспублика учун муҳимлигини кўрсатиш керак ва менга ҳам телеграф орқали маълум қилишингизни сўрайман.

Берлинга келишим биланоқ Сизга манзилимни маълум қиламан.

Коммунистик салом билан Г.Меерзон”.

РКП(б) МК ва Средазбюро вакили сифатида туркистонлик талабаларни орқага қайтармоқчи бўлган Г. Меерзон топшириқни бажара олмайди. Ўзбек талабалари билан бўлган учрашув чоғида унинг сўзидан норози бўлган талаба — Аҳмад Шакурий унинг қулоғи остидан бир ўқ узиб товушини ўчиради. Меерзон хафсаласи пир бўлиб топшириқни бажара олмай ортга қайтади. Юқоридаги мактуб эса унинг РКП МКдан махсус топшириқ олиб, Берлинга махсус вазифани бажариш учун боргани муҳимдир.

Мусо Саиджонов эса ушбу хатни олгач, 1924 йил 18 июлда Средазбюро раҳба­риятига хат ёзиб, огоҳлантирган. Аммо пул масаласида бир сўз демаган.

Содир этилган воқеалар талабаларни сиёсий ҳушёр торттирган. Шунинг оқибатида талабалар ўртасида бўлиниш пайдо бўлган. Ватанга қайтган талабаларнинг фожиали тақдири уларнинг шубҳасини ҳар жиҳатдан оширган ва Ватанга қайтиб нобуд бўлишдан асраб қолган. Қизил империянинг халқимизга жинояткорона муносабати туфайли миллат болаларини хорижда таълим олиши узоқ муддат тўхтаб қолди. Биз ўқувчилар эътиборига ҳавола этаётган ҳужжат боболаримиз жасорати ва талабаларнинг фидойилигидан бир намуна. (Ҳужжатлар туркча шевада ёзилгани боис ўзгариш киритилмади).

 

Нашрга тайёрловчи:

Сирожиддин АҲМАД

 

Бухоро Халқ Шўролар Жумҳуриятининг          Berlin, den 8/11-1923

Олмониядаги маориф вакили

 

Delegation der Bucharishen Republik

           In Kultusangelenheiten-Deutschland- № 1  

 

Бухоро Халқ Шўролар Жумҳуриятининг халқ маориф назоратиға

                               Шигирдлар ҳақинда лойиҳа

 

                                                                      I

 

  1. Вафожон Чўлибой,           Бу етти талаба октябрдан бери Берлинда мутаадад
  2. Аҳмад Наим Ҳаким,       муаллим ва мураббий оилаларинда иқомат эдиюр-
  3. Афзал Аҳмаджон,           лар. Бир группа ташкил эдарак мутахассис бир
  4. Вали Қаюм,                     лисон муаллиминдан ҳар кун икки соат олмонча
  5. Саттор Жаббор,               ўрганурлар. Олмон оилаларинда ўтурдиқлариндан
  6. Олимжон Қодир,             амалий тарзда иййи тараққий этиюрлар. Бу била
  7. Баҳоиддин Амин.           давом этдиги тақдирда майса қадар мактаба кира

билажак даражада лисон ўрганажаклар. Вафожон,

Наим, Афзал ва Баҳоиддин қабилиятлилари. Вали

Қаюм ила Саттор Жаббор унлардан сўнг. Олимжон

Қодир эса учунчи даражада турсада ижтиҳод жиҳа-

тиндан аввалгилариндан ошми ўлдиғиндан синфи

баробар таъқиб эда билур.

 

  1. Аҳмад Шакурий.             55 кун хастахонада қолмая мажбур ўлди. Эски без

гак хасталигиндан маода дигар оврулардада   муб-

тало ўлдиғиндан қорнинда амалиёти жарроҳия

эдилди. Эътиборли бир қаров натижасинда бир

даража иййилишди. Шемди хусусий бир муалим-

дан олмонча дарс олиюр. Дорулфунундаги олмон-

ча лисон дарсинда давом эдиюр. Фавқулодда закий

даҳо эса-да чўқ ижтиҳодли ва у қадарда асабий хас

тадир. Мойса қадар мактабға кира билажак даража-

да тил ўрганажакдир.

 

  1. Саидали Усмон.             Октябрдан бери Берлинда, иййи бир пансионда

иқомат ва олий муҳандис мактабинда давом этаюр.

Муваффақиятла имтиҳон бериб олий муҳандис мак-

табина асли талаба ўлурлиқ қабул ўлунди. Закий ва

чолишқон бир шогирд ўлуб, хусусий бир муаллим-

дан лисон ва дигарлариндан риёзиёт дарсида

ўқиюр.Эски безгак хасталиғи авдат бўлғонидан 20

кун хастахонада қолди.

 

                                                                 II

 

  1. Шамсулбанот Ашарот.   Маскав дорулфунунинг тиббия шуъбаси талабала-

риндан ўлуб, октябр ўн бешиндан бери Берлинда.

иййи бир дўқтур оиласинда иқомат ва дорулфунун

тиббия шуъбасина талаба ўлароқ давом эдиюр.

Олмонча ила баробар ўқудуғи фанларида бик иййи

билдигиндан камоли муваффақият ила имтиҳон бе-

руб дорулфунуна кирди. Мукомил учун хусусий

бир муаллимдан лисон дарси олиюр.

 

  1. Гулсум Музаффар.       Октябр бошиндан бери Берлинда. Иййи бир олмон

оиласинда ўтириюр. Хусусий бир муаллим ва

дорулфунундаги лисон шуъбасина давом эдарак

олмонча ўрганиюр. Ўлдиқча закий ва қобилиятли

бир қиз ўлуб бўйла кедирса майсада орзу айладиги

таълим-тарбия мактабина билимтиҳон кира била

жакдир.

 

  1. Омонулла Нусратулла,         Бу етти талабанинг ҳар бирси Берлинда ойри
  2. Садриддин Зиёиддин,           муаллим ва мураббий оилаларинда иқомат
  3. Қавомиддин Киромиддин,     эдаюрлар. Муштариго хусусий бир муаллим-
  4. Азизжон Алихўжа,                 дан ҳар кун икки соат дарс олиюрлар. Ўтурду
  5. Ҳомиджон Самаджон,           қилари оила афродила ҳар замон қўнушароқ
  6. Абдураҳим Абдулвоҳид,       илмий тарзда лисон ўграниюрлар. Бунлар-
  7. Аброр Рашид.                         дан Абдураҳим, Қавомиддин, Азизжон(фақат

бунинг ижтимоий бир оз ўксик) биринчи дара-

жа закий ва муттаадад шогирдлар бўлуб, дигар-

лари эса иккинчи даражададирлар. Билхосса

Омонулла Нусратулла хийли заифдир. Бухоро-

даги эски тиб ҳам варажалари иқлимнинг дагиш-

масида бурода уъдат этдигундан бунларнинг

ҳепсида 1-4 ҳафта хастахонада ётмоққа маж-

бур бўлдилар. Мутахассис дўқтур ва профес-

сурларнинг диққатли қаровлари натижасида

хепсида тузалмишлар.

 

 

19.Маҳмудий Хўжа,               Бу ўн талабанинг ҳепсида тиб даража ёш ҳам

20.Мишоил Иброҳим,             қон озлиғи хасталиқларина мубтало ўлдиқла-

  1. Маҳмуджон Авазжон,       риндан 2 ва 3 ҳафта хастахонада қадори ўлуна 22. Раҳматжон,            роқ касб офият этдилар. Шемдиги ҳолда Бер
  2. Неъматулла Амин,           линда ойри-ойри оилаларда иқомат эдиюрлар ва
  3. Солиҳхўжа Ҳомидхўжа,   ҳепси бирликда хусусий бир муаллимдан ҳар кун 25. Асомиддин Аловиддин, икки соат лисон ўграндикдан сўнгра интисоб эда
  4. Усмон Омон,                   жаклари мисолларга кўра мактаблара кузйиъ ўлу
  5. Абдулла Пўлат,               нажаклардир. Бунлардан Маҳмудий Хўжа, Усмон
  6. Ғиёсиддин Салоҳиддин. Омон, Асомиддин, Солиҳхўжа, Муҳаммаджон ва

Раҳмат жон чўқ закий; Мишоил ила Исматилла

Амин ўрта даражада ўлуб Абдулла Пўлат эса

хийла заиф оз қобилиятли шогирлардир.

Фақат ўлдиқча ижтиҳод этдигиндан шемдия қа

дар дигарлар била баробар давом эда билди

са-да фима баъд гендисина бир муаллим тутила                                                         жакдир. Шемди икки ҳолда     бир тарафдан

дигарлари ила баробар синифа давом эдиюр,

дигар тарафдан эса бир махсус

муаллимдан дарс ўрганиюр.

 

  1. Аброр Асрор,                     Ўн яшарлик бу тўрт кичик шогирдларимизда
  2. Абдурашид Абдулвоҳид,   Берлинда ойри-ойри оилаларда ўтириюрлар
  3. Холмурод Хожи,               ва ҳар кун ўнга қадар хусусий бир мураббия-
  4. Искандар Чори.                 нинг тахта назоратинда ўйниюрлар, ўқиюб ёз-

мая ўграниюрлар. Булардан аввалги иккиси

1 ва 4 ҳафта хастахонада қолдилар, дигар вақт-

ларда эса оиланинг жужуқлари каби ўз тарбия-

чилари остинда бўлниюрлар ва дигарлариндан

даҳо чобук лисон ўрганиюрлар. Аввалги иккиси

чўқ ва сўнгғи иккиси оз қобилиятли ва дуварти

сада хасбул саботда чобқин талабаларимиздан.

 

  1. Атаулло Садриддин,         Бунлардан аввалги иккиси октябрдан, сўнгғи
  2. Абдулла Абдураҳим,       учунчиси эса декабр бошиндан эътиборан Бер-
  3. Жўра Халил,                     линдан уч соатлик масофада Дрезден шаҳринда
  4. Сафар Ҳаким,                 ойри муаллим ва мураббий оилаларинда ўтириюр
  5. Ҳамроҳ Абдулла.             ва ҳар бири ойри бир хусусий муаллимдан дарс

олиюрлар. Бунлардан Атаулло Садриддин ва

Абдулла Абдураҳим афандилар биринчи дараж-

да чолишқон ва закий шогирдалимиздан ўлуб,

сўнгғи учинчиси фавқулодда закий дуттиклар

эсада саъй ва ижтиҳодлари янада ўлдиғиндан

лисонча иййи тараққий этмадикалари фақат бу

сўнгғи иккиси узун муддат хастахонада қолма-

га мажбур ўлдиқлариндан билтабъ ўқувлари

хейли сукундор ўлди.

 

 

                                                               III

 

  1. Абдулла Бадиъ,           Бунлардан Абдулла Бадиъ ила Неъмат Назрулло
  2. Неъмат Назрулло,         дан бошқаси декабр бирисиндан бери, бу иккиси
  3. Нор Мурод,                   эса январ ўн бешиндан эътибора Берлиндан ярим
  4. Очил Боқи Муқим,     соатлик масофада Хермдорф ном бир кўйдаги жу-
  5. Ҳазратқул,                   жуқлар юрдинда иқомат эдиюрлар ва тарбия ўлни-
  6. Бешим Солиҳ,               юрлар. Ҳеписи бирликда хусусий бир муаллимдан
  7. Жўрақул Ҳамроҳ           лисон дарси олиюр. Ва кўйнинг гимназиясинда жим
  8. Бекназар Абдулла,       настиқ дарсларини давом эттириюрлар. Иқомат эт-
  9. Раҳимқул Рўзи.           диклари юртда бир чўқ олмон болалари ила бир-

ликда бўлиндиқлариндан ҳар нақадар кенди орала-

ринда туркча қўнишиюрсаларда лисони амалий

ўлароқ ўрганиюрлар ва иййи тараққий гўстариюр-

лар. Бунлардан Нормурод, Бекназар Абдулла, Жўра

қул Ҳамроҳ, Раҳимқул Рўзидан бошқалари эски

хасталиклари дўлайила 2 ва 8 ҳафта хастахонада

қолмая мажбур ўлдиқлариндан таҳсиллари табиий

ўлароқ тўқтарға ўғради. Билхосса Абдулла ила

Неъмат шу ойнинг ўн бешина қадар хастахонада

бўлиндиқлариндан дигар орқадошларина нисбаъаи

лисон жиҳатиндан даҳо заифдирлар. Оралариндан

Очил Боқи Муқим, Раҳимқул Рўзи, Неъмат Назрул-

ло мутааддад ва закий талабалар ўлуб қоланлари

эса ўрта даражанинг оз фавқиндадирлар. Маъо фо-

фия ҳепсида чобук тил ўгранмак учун завқ ва ишта-

ҳа ила чолишиюрлар.

 

47.Гулсум Раҳим.               Қолмамиш талаба ерина қабул ўлунон шогирд-

ларимиздан ўлон Гулсум хоним Русия ва Туркия

мактабларинда таҳсилдан сўнг 1917 санасидан

бери Олмонияда ва олмон Дрезден шаҳриндаги

дорулмуаллимотлардан биринда таҳсил этмакка

бўлунон закий чолишқон бир қиздир. Олмончайи

пек иййи билиюр ва мактабнида келажак сана

битириюр.

 

48.Руқия Раҳим.                Гулсумнинг ҳамшираси ўлюб келмаян бир шогирд-

нинг ўрнина қўмиссиюннинг қарори ила олинан уч

шогирднинг бириси ўлуб 1917 санасидан бери

Олмонияда валявм Дрезден гимназиялариндан

биринда таҳсил эдиюр. Чўқ закий ва чолишқон

бир қиз ўлуб икки сана сўнгра гимназияни

битириб дорулфунун тиббия шуъбасина

киражакдир.

 

49.Билол Туҳфатулло.         Келмаян Иброҳимнинг ерина қабул ўлунон учинчи

шогирддир. Аъдодий таҳсилини Истанбулда

баъдал камол ўн саккизинчи санада буроя келуб

олий муҳандис мактабина кирди. Чўқ закий ва у

нисбатда чолишқон бир шогирддир. Гулсум

Руқия хоним, Билол афандиларнинг ҳар бири

олмончадан маода туркча ва франсузча тиллар-

нида иййи билурлар. Гендиларнинг Бухоро учун

хидмати нофеъа маъмулдир.

 

Бухоро жумҳуриятининг Олмониядаги

Маориф қўмиссиюни раиси:                               О.Идрисий (имзо)

Аъзоси:                                                                                      (имзо)

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

thirteen + 15 =