Жамоатчилик назоратининг кучи

Тошкент шаҳрида янги қурилишларни амалга ошираётган маҳалда кўп дарахтлар нобуд бўлгани оммавий ахборот воситалари орқали қаттиқ танқид қилинганидан хабарингиз — бор. Мана, жамоатчилик фикрининг ҳаётга таъсирини кўринг. Сергели туманидаги Қурувчи мавзесида Туркия билан ҳамкорликда янги иситиш маркази бунёд этишга киришилди. У ишга туширилса, шу атрофдаги кўпқаватли уйларни иссиқ сув билан таъминлайди. Аммо бунга мўлжалланган ҳудудда кўпйиллик дарахтлар мавжуд эди.

Май ойи бўлиши, яъни ҳаволар исиб кетганига  қарамасдан, шу дарахтлар кечки салқинда замонавий технология асосида томирларию тупроғи  билан бирга кўчириб олиниб, шаҳар ҳокимияти белгилаган янги жойларга ўтқазиляпти.

Бўлар экан-ку!

С. ОЛИМОВ

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nine − 5 =