Ўзбек шоирининг китоби Туркияда тақдим этилди

Туркиянинг нуфузли нашриётларидан бири “Baygenç Yayıncılığı”да Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Олимжон Ўсаровнинг “Aşktan Bir Dünya Kuracağim” (“Муҳаббатдан Ватан қураман”) номли шеърий тўпламини турк тилида нашр қилган эди.

Куни кеча Туркиянинг Аланья шаҳридаги Ёзувчилар жамиятида тур­киялик китобсеварлар томонидан мазкур китобнинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда Алания Фаол Журналистлар Жамияти Президенти Ферит Кесен, ушбу жамият вице-президенти ва котиби Зелиха Башар Онер, Алания шаҳар ҳокими ўринбосари, ёзувчи Абдулла Акбаш, Туркия табиат туризми уюшмаси президенти Шафак Куру, DIM TV медиа телевидениеси жамоаси ҳамда Айшегул Билир Ўружу, Ахмет Олгун, Гарип Горгулу, Огуз Корум, Угур Саригул, Тургай Думан сингари туркиялик машҳур шоир ва ёзувчилар иштирок этиб, Олимжон Ўсаровнинг китоби ҳақида ўз фикр ва маърузалари билан қатнашдилар.

Арслан Байир муҳаррирлик қилган ушбу китоб 10 минг нусхада чоп этилган бўлиб, унда шоирнинг Ватан, истиқлол, муҳаббат мавзусидаги туркум шеърлари ўрин олган.

Ўз ижоди билан туркиялик шеър ихлосмандларига ҳам манзур бўлган юртдошимиз, таниқли шоир О.Ўсаровни бундай эътироф билан қутлаймиз.

М.ТЎРАЕВ

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

7 + 13 =