Сингапурда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

Йил охиригача Сингапурдан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан-тўғри чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди

Сингапурда “Ўзбекистон: цивилизациялар чорраҳаси” деб номланган кенг кўламли роуд-шоу  тақдимоти бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг янги сайёҳлик дастурлари намойиш этилган тадбир Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Миллий PR маркази ва юртимиздаги етакчи сайёҳлик компаниялари томонидан уюштирилди. Унда Сингапур сайёҳлик соҳасининг 60 дан зиёд вакиллари, жумладан, туризмни тарғиб қилиш ва ислом туризмига ихтисослашган ташкилотлар, етакчи тур­операторлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сингапур томонининг алоҳида эътибори Ўзбекистоннинг тарихий, маданий, зиёрат, қишки, гастрономик ва ишбилармонлик туризми имкониятларига қаратилди.

Ўзбекистон санъат усталари ижросидаги  мумтоз ўзбек куй ва  қўшиқлари  ҳамда рақслар иштирокчиларга бетак­рор ўзбек миллий маданиятини  ҳис  қилиш имкониятини  тақдим этди.

Роуд-шоу  тақдимоти давомида, шунингдек, икки давлат сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасида сингапурлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга янги турларни ташкил этиш бўйича аниқ келишувларга эришилди. Шунингдек, йил охиригача Сингапурдан Ўзбекис­тоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан-тўғри чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

“Дунё” АА

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

four × 1 =