Ҳамкасбимизни қутлаймиз!
Газетамизнинг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири Аманқулов Сафар (Сафар Омон) Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловининг “Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун” рағбатлантирувчи номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
Таҳририятимиз номидан меҳнаткаш, самимий инсон, таниқли журналист ҳамкасбимизни самимий қутлаймиз. Унинг келгусидаги ижодий ишларида юксак парвозлар тилаймиз.
Юксак эътироф муборак бўлсин!
“Hurriyat” ЖАМОАСИ