“Капалак эффекти”

Бу атама Эдвард Лоренс томонидан таклиф этилган. Содда айтганда, “Капалак эффекти” — бу кичик ҳаракатлар вақт ўтиб йирик оқибатлар келтириб чиқаришига сабаб бўладиган жараёндир.

Масалан, Амазон ўрмонларидаги капалакларнинг қанот қоқиши Европада ҳалокатли бўрон кўтарилишига сабаб бўлади.

Бу кўпинча арзимас ҳодисанинг улкан тўполонларга сабаб бўла олиш эҳтимоли ҳақида гапирилганда мисол тариқасида айтилади. Ушбу назария XIV асрда инглиз шеъриятида келтирилган. Масалан, мих етмагани сабаб тақа қоқилмади, тақа қоқилмагани учун отдан маҳрум бўлинди, натижада чавандоз ҳам урушга киролмади, чавандоз йўқлиги сабаб жангда бой берилди. Мағлубият туфайли бутун бир қироллик яксон бўлди. Бунинг барчаси ўша тақага етмай қолган михга бориб тақалади. Албатта, ҳар иш Аллоҳдан. Олам бир-бирига нозик иплар билан боғланган шундай ҳодисотлардан иборат. Сизнинг бугун қилган кичкина яхшилигингиз вақти келиб катта эзгуликларга ёки аксинча ёвузликларга сабаб бўлиши мумкин.

ИРОДА тайёрлади.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 × four =