Муаллиф ҳақида:

Одинаев Қурдош Намозбой ўғли — 1962 йилда Оҳангарон туманидаги Қорахитой қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг фалсафа-иқтисод факультетида таҳсил олган.

“Эскирган миш-миш”, “Ориятли бола”, “Тоғларга туташган юрт”, “Янги давр болалари”, “Оҳангарон оҳанглари” шеърий китоблари муаллифи.

Ҳозирги кунда Ангрен университетида фаолият кўрсатади.

 

(Қутлов ўрнида)

Чигит ғуж униб чиқди, қилиш керак ягана,

Яганани тугатдик. Ўт босибди бегона!

Дамни оласиз қишда, ёзда ҳашар қиламиз,

Ғўзани чопиқ қилиб, ўт қолдирмай юламиз!

 

Ҳоким айтар: “Тозалаб, йўл ёқасин оқлайсиз,

Биринчи раҳбар ўтар, сиз ишончни оқлайсиз!”

Бир ҳафта ўқиб, дерлар: “Қўйинг шу бўр, тахтани,

Мактаб қочиб кетмайди, териш керак пахтани!”

 

Неча-неча авлодга берган бўлсанг-да таълим,

Йиллар беминнат косанг оқармади, муаллим!

Ман-ман деган раҳбарлар ўтди, раҳмат айтмади —

Оқибатни сен бердинг, аммо сенга қайтмади!

 

Неча йиллар шу зайлда яшаб келдинг, муаллим,

Қадру қимматинг ортга ташлаб келдинг, муаллим.

Ислоҳот шаббодаси тепадан елмагунча,

Илму фан қадрин билган бир раҳбар келмагунча.

 

Шавкат билан, шахт билан ислоҳотлар бошланди,

Жаҳон томон юз тутиб, катта қадам ташланди.

Китоб тутиб қўлига барча ёшу қарини,

Юксалтирди муаллим, мураббийнинг қадрини.

 

Олға сурди раҳнамо зўр бир етакчи ғоя:

— Таълимга сармоя бу — келажакка сармоя!

Энг устувор соҳага айланди энди таълим,

Катта ҳаёт саҳнига чиқди энди муаллим.

 

Балқиб чиқди ниҳоят нурли зиё қуёшинг,

Артиб олгин кўздаги шодликдан оққан ёшинг.

Энди топдинг ўрнингни, эгик қаддинг тут азим —

Мағрур кўтар бошингни, эй, сен, азиз муаллим!

 

Таълимда янгиликдан ақл қолмоқда шошиб,

Ойлик — пешона теринг аста бормоқда ошиб,

Меҳнатинг қадри юксак, ҳалолдир топган ошинг,

Минг долларлик маррани кўзлаб турар Юртбошинг!

 

Чўққига чиқсин янги Ўзбекистонда таълим,

Байраминг бўлсин қутлуғ, устоз ҳамда муаллим!

Бу дунёга тиргаксиз, Сизлар чайир устунлар —

Бу оламда топилмас Сиздан ўткир, устунлар!

 

Қурдош Намозбой ўғли

Одинаев

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 − two =