Афсоналар мамлакатини биласизми?

Жаҳонда энг бой ва афсоналар мамлакати бор, биласизми? Пул бирлигига эга эмас, ўзининг давлат тили ҳам йўқ. Ҳатто аэропорт ҳам йўқ у давлатда. Аммо Европада энг бой давлат.

Унинг князи Буюк Британия қиролидан ҳам бой. Швейцария деб ўйлагандирсиз? Йўқ, адашдингиз. Маҳаллий аҳоли шу қадар бойки, улар ҳаётининг охиригача ишламаса ҳам бўлаверади. Шу боис ўзлари севган иш билан машғул бўлишади. Уларда солиқ миқдори жуда паст, мамлакатнинг ташқи қарзи ҳам мутлақо йўқ.

Бу ўлкада шовқин-сурон қилиш, қўшниларга ноқулайликлар туғдириш умуман учрамайди. Аксинча, ўзаро муомалада бир-бирига самимий бўлиш одат. Улар бойликни кўз-кўз қилишни аҳмоқона одат деб ҳисоблашади. Бу юртда деярли жиноятчилик ҳам йўқ. Шу боис одамлар уйларининг эшикларини қулфлашмайди.

Давлат қамоқхонасида бор-йўғи етти нафар жиноятчи ўтирибди. Улар ҳам “эъзоз”да, ресторандан озиқ-овқат етказиб берилади.

Мамлакат аҳолиси ўттиз мингдан сал ортиқроқ, холос. Гўё олтин маржондек мамлакатда одамлар Америка халқидан кўра беш марта яхши таъминланган. Бу афсоналар мамлакати — Лихтенштейн давлатидир.

Гавҳар ДИЛМУРОДОВА

тайёрлади.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

13 + eighteen =