Каъбага пиёда боришни аҳд қилган киши ҳақида
The black building of the kaaba in mecca. Kaaba with moon. Mecca,Saudi Arabia.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ўғлининг ўртасида уларга суяниб кетаётган бир чолни кўриб: “Бу кишига нима бўлган?” – дедилар. Ўғиллари: “Маккага пиёда боришни аҳд қилганлар”, – деб айтишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Аллоҳ таоло бу кишининг ўзини-ўзи азоблашидан беҳожатдир, уловга миниб борсин!” – дедилар”.
* * *
Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Синглим Байтуллоҳ (Каъба)га яёв боришга аҳд қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда фатво сўраб беришимни илтимос қилди. Мен Жаноб Расулуллоҳдан фатво сўраган эдим: “Яёв ҳам юрсин, улов ҳам минсин!” – дедилар”.
“Саҳиҳи Бухорий”дан.
