Ватан қадри

Биз чинакам бахтли инсонлармиз. Атрофга бир назар ташланг: қаерда бор бундай жаннат юрт? Аллоҳга беҳад шукурлар бўлсинки, юртимиз тинч, қаерга қараманг, бунёдкорлик. Ватандошларимиз жаҳон сарҳадларини забт этиб, Ўзбекистон деган номни юксакларга кўтариб, мадҳиямизни бутун дунёга танитмоқда. Бу ҳол бизда ғурур ва ифтихор туйғусини, Ватанга муҳаббат ҳиссини янада оширади.

Бир ватандошимиз тижорат йўли билан Бирлашган Араб Амирлигига борибди. Ўша ерлик кишилардан бири ундан сўрабди:

— Сен қаерликсан? Оиланг, бола-чақанг, ҳовли-жойинг борми?

Юртдошимиз Ўзбекистонни, ўзи туғилиб ўсган гўзал водийни, сўлим қишлоғини, сўнг ҳовли-жойини таърифлай кетибди:

— Саккиз сотихли ҳовлим, икки ўғлим, гулдек бир қизим бор. Ҳовлимизнинг чеккасидан ўтган ариқда қишин-ёзин зилол сув оқади. Иморатимизнинг атрофини узумзорларимиз безаб туради. Боғимизга гилос, олма, ўрик, анор экиб қўйганман. Ҳовлимиз адоғидаги оғилхонада бир сигирим, икки бузоғим ва тўртта қўйимиз ҳам бор.

— Сўзларингиз ростми? Ёлғон гапирмаяпсизми? — дебди уни тинглаётганлардан бири. — Ахир бу нарсалар жаннатдагина бўлади-ку!

Юртдошимиз бу гаплардан гўзал Ватаннинг қадрини ўшандагина янада тийранроқ ҳис қилибди.

Хонбиби ҲИММАТ қизи,

журналист.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

3 × three =