Илм эгаллаш сири

Одамлар кўп нарсани ўзлари тасаввур қилган ҳолатда тушунадилар. Яъни моҳиятни англамай туриб нимагадир тезроқ, осонроқ эришгилари келади. Ёппасига дипломли бўлишга интилиш ҳам шунинг бир кўриниши. Лекин илмли бўлиш учун хоҳишнинг ўзи етарли эмас.

Илм — машаққат, тинимсиз ўрганиш ва ўзингизни қийнаб, керак бўлса, ерга уриб, билмаганларингизни сўраш, муҳими, тўхтамасликдир. Мана шу машаққатни бошдан кечирибгина чинакам билимлиларни, илмга интилаётганларни қадрлашни, эъзозлашни, шу билан бирга, хокисорликниям ўрганасиз.

Моҳият шундаки, худди тасаввурингиздагидек илмли, зиёли деган даражага эришиш учун университет дипломини олиш ёки фақат чиройли кийинишнинг ўзи етарли эмас. Аксинча, чинакам зиёлилик ўзингизни (ҳатто дипломсиз ҳам!) илм билан қай даражада тарбиялай олганингизда, кўпчилик орасида ўзингизни қай даражада чиройли тута билишингизда акс этади.

Муҳаббат ШАРИПОВА.

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

eighteen − 10 =