Яхшилик изла…
Қумнинг бир заррасиман, аммо бепоён чўлнинг дардини ортмоқлаб юрибман.
* * *
Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунёда кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир…
* * *
Унутма! Иймонда кетмоқ, жаннатга эришмоқ учун бир умр лозим, буларнинг баридан айрилмоқ, куфрда кетмоқ учун бир лаҳза кифоя.
* * *
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.
* * *
Савдоси, сармояси, мол-дунёси кўп одамнинг имтиҳони ҳам оғир бўлур.
* * *
Гўзаллигингга қувонма, уни бир сўгал буза олар, мол-мулкингга қувонма, уни бир офат олиб кетар. Роббингга қувон, у ҳаммасига кифоя этар…
* * *
Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз…
Жалолиддин Румий
ҳикматларидан.