Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов шундай деди:
– Хусусий бандлик агентликлари ишини такомиллаштириш бўйича қонунчиликка ўзгартириш юзасидан таклифларимизни берганмиз. Яқинда қабул қилинишини кутяпмиз. Ундаги асосий ўзгариш шундан иборат бўладики, хусусий бандлик агентликлари энди хорижга ишга жўнатганликлари учун хизмат ҳақини олдиндан олмайди, балки ишга жўнатиб, жойлаштирганларидан сўнг ишчининг ойлик маоши ҳисобига иш берувчи томонидан тўланади.