ОАВ вакиллари “Навоий” эркин иқтисодий зонасида

Навоий вилоятидаги иқтисодиётни эркинлаштириш ҳудудида “Навоий” эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) да қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, саноат корхоналар фаолияти ва ушбу йўналишдаги инвестиция лойиҳалари” мавзусида пресс-тур, яъни ижодий саёҳат ташкил этилди.

Пресс-тур доирасида журналистлар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, экспорт йўналишидаги ишлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилда Навоий вилояти бўйича жами 2 655,2 миллиард сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 110,7 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 43,8 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлиб, режа 122 фоизга бажарилган.

Айтиш жоизки, вилоятдаги 33 та қурилиш материаллари саноати корхоналари ўз маҳсулотларини экспорт қилган бўлса, бу асосан, “Қизилқумцемент” АЖ, “Green Line Profil” ҚК МЧЖ, “National plast” МЧЖ, “Триумф Горняк” МЧЖ каби йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Корхоналар цемент, алюмин ва ПВХ профиллар, охак, сунъий тош, гипс, қуруқ қурилиш аралашмаси, бентонит, мармар плиталар, шебен, керамик плиталар ва гранит сингари маҳсулотларни экспорт қилишган.

Пресс-тур доирасида мутасадди раҳбарлар 2020-2022 йилларда умумий қиймати 5 114,7 миллиард сўмлик 78 та лойиҳа амалга оширилиши ҳамда икки минг етти юзга яқин янги иш ўринлари яратилишини айтиб ўтишди.

Шундай қилиб, ОАВ вакиллари “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги 10 га яқин корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

Отабек АСЛОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

10 − nine =