Журналистикага адолат истаб келганман

Журналистикага кириб келишимга адолатсизликка қарши курашиш истаги сабаб бўлган. Фаолиятимни илк бошлаган вақтимдан буён мен олдимга қўйган мақсадларимга эриша олдим, деб ўйлайман. Чунки жамиятимиздаги кўплаб камчиликларнинг ёки ислоҳотларга тўсқинлик қилаётган баъзи муаммоларнинг ечилиши билан боғлиқ масалаларни эфир орқали кўрсатишга эришдим. Қолаверса, жамиятда озгина бўлса ҳам ўзгариш бўлишига ўзимнинг ҳиссамни қўшдим, деб ҳисоблайман.

Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринли деб ўйлайман: бугун кўпчилик ёшларимиз журналистика билан шоуменликнинг фарқига бормаётгандек. Журналистика шоу- бизнес эмас. Ахборотни турли йўсинда ўзини кўз-кўз қилиб бериш дегани эмас. Улар шуни яхши англаб олиши керак.

Сўнгги пайтларда ўзбек журналистикаси анча жонлангани рост. Аммо ҳали соҳада муаммолар етарли. Бу муаммолар кундан-кунга бартараф бўлиб бораётгани эса одамни қувонтиради.

Рухсора Ғафурова,

ЎзЭОАВМАси ахборот маркази раҳбари.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

seventeen − 5 =