Қулайлик

Сирдарё вилоят Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлигини сақлаш бошқармаси унинг туман ва шаҳар бўлимлари янги турдаги лаборатория жиҳозлари, махсус автотранспорт воситалари билан таъминланди. Натижада   юқумли бўлган касалликларни барвақт аниқлаш, хавфли ҳудудларда эса санитария тарғибот тадбирларни ўтказиш имконини бермоқда.

Аммо кўп йиллар мобайнида эътибордан четда қолиб кетган мазкур муассасанинг туман ва шаҳар бўлимлари   жойлашган бинолар қиёфаси кўримсиз ва абгор бир аҳволга келиб, соҳа   ходимлари ишлаши учун қийинчи­ликларни туғдириб келаётган эди.

Сирдарё вилоят СЭО ва ЖС бош­қармаси, унинг туман ва шаҳар бўлимларига қарашли бино ва иншоотлар қиёфаси инвестиция маблағлари ҳисобига кўркам ва замонавий кўринишга келтирилди. Куни кеча мазкур марказнинг Ховос туман бўлими ходимлари шу дастурга асосан янги икки қаватли бинога эга бўлишди.

Бино қурилишига салкам 4,2 млрд. сўм маблағ сарфланган. Вилоятдаги пуд­ратчи ташкилот “Янгиер таъмир сервис қурилиш” масъулияти чекланган жа­мияти бунёдкорлари қисқа фурсатларда бу юмушни адо этишди.

Янги бинонинг биринчи қаватида лаборатория комплекси, иккинчи қаватда эса санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлигини сақлаш бўлими маъмурияти ҳамда шифокорлар жойлашади.

Бундан ташқари, бино ёнида вакциналар сақлаш омборхонаси ҳам бунёд этилди. Шунингдек, бу ерга COVID-19 ни тезкор аниқлаш учун 700 миллион сўмлик ПЦР лаборатория ускунаси ўрнатилди. Бу эса туман аҳолисига ажойиб қулайлик бўлиб, одамларнинг вақтини ва харажатларини тежаш имконини беради.

Ғулом ПРИМОВ

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

three × 1 =