ИИБдан “Инновацион қидирув”: Жарима — хўрак

2021 йил 17 декабрь куни фуқаро Э.С. қоидабузарлиги бўйича жаримасига эътироз билдириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга мурожаат қилган.

“Шу сабабли, унинг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганда, мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 166-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилиб ўтилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган”, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида (kun.uz).

  1. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Ушбу моддалар (109-модда. Енгил тан жароҳати етказиш. 112-модда — Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш. 166-модда — Талончилик.) билан айбланаётган шахс бемалол шаҳарда машина ҳайдаб юрса-ю, ички ишлар ходимлари уни “топа” олишмаса?! Техника ривож­ланган, ҳар бир чорраҳа-ю муюлишда кузатув камералари ишлаб турган бир пайтда бу жуда кулгили ҳолат эмасми? Мабодо фуқаро Э.С. ортиқча жаримага тортилгани бўйича мурожаат қилмаганида нима бўларди, у қидирувда яна қанча юрарди? Ёки бу жиноятчини қидиришнинг янгича инновацион усулимикин?!
Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × 1 =